Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Кадрлар бўлими, Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими, “UzTest” маркази коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати хизмати билан ҳамкорликда Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари прокуратурасининг масъул ходимлари иштирокида"Коррупцияга қарши курашиш" мавзусида маънавий-маърифий профилактика тадбирлари ташкил этилди.

Ўзбекистон миллий метрология институти, “UzTest” маркази ҳамда Департамент ходимлари иштирокидаги мазкур давра суҳбатида порахўрликни олдини олишга қаратилган ҳамда ички меҳнат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш юзасидан ҳуқуқий тушунчалар шунингдек, Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган маълумотлар берилди.

Мутахассислар томонидан тарғибот қатнашчиларига "ҳалоллик вакцинаси", манфаатлар тўқнашувида порахўрликка йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.