Европа Комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 апрелида Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва бошқарув бўйича имтиёзлар тизими (GSP +) Ўзбекистон учун кучга кирди.

Бу Европа Иттифоқи мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотларини экспортини ошириш учун қўшимча имконият яратади. Review.uz сайти маълумотига кўра, 2020 йилда Европа Иттифоқига 74 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган, GSP+ тизими қўлланилиши билан 2021 йилда экспорт ҳажми 142,1 миллион долларга, 2022 йилга келиб 242,2 миллион долларга кўпайиши кутилмоқда.

GSP+ тизимига  аъзо бўлиш мунтазам бозорни  ва мавжуд талабни ўрганиш билан бирга, халқаро ва европа стандартларини жорий этиш ва менеджмент тизимларини сертификатлашга алоҳида эътибор бериш касб этади.

Ўз маҳсулотлари Европа бозорларига экспорт қилишни режалаштирган, Наманган вилоятининг “Oqtosh Tekstil”  ва “Aisha Home Textile”  корхоналарига Европа Иттифокининг ASTRAIA Certification s.r.o. (Slovakia) мувофиқликни баҳолаш идораси томонидан ISO 9001, ISO 14001 ва  ISO 45001 сертификати берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва  Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Наманган филиали менежмент тизимларини сертификатлаштириш  мутахассислари саъйи ҳаракати билан   мазкур корхоналар халкаро сертификат олишида   Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартибига мувофиқ  стандартларни жорий қилиш
ва мувофиқлик сертификатларини олиш харажатлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилди.

“Oqtosh Tekstil”  ва “Aisha Home Textile” корхоналарида йиллар давомида мутахассисларнинг тинимсиз меҳнати, маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги изланишлари натижасида бундай юксак натижага эришилди. Эндиликда мазкур корхоналар  Ўзбекистонда ўз фаолиятида халқаро ISO 9001, ISO 14001 ва  ISO 45001 сертификатига эга навбатдаги корхонага айланди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси