Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти ҳудудий бўлинмаларида ишлаб чиқарувчиларга метрологик хизмат турларини кўпайтириш ва уни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Бу жараёнларни такомиллаштириш мақсадида лаборатория хоналарини таъмирлаш ҳамда замонавий жиҳозларни харид қилиш устивор вазифа этиб белгиланган.
Институтнинг Чирчиқ филиалида ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 360 млн сўмга 10 та лаборатория хоналари таъмирлашдан чиқарилиб, 138 млн сўмга замонавий лаборатория столи ва мебел ҳамда компьютер жамламалари харид қилинди.
Яратилган бундай қулайликлар натижасида Тошкент вилояти саноат корхоналари учун метрологик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.