Адиблар хиёбонида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкилотчилигида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлар каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишлар янги босқичга кўтарилаётгани, бунинг тасдиғини ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини тубдан ошириш бўйича қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида Алишер Навоий бобомизга ҳурмат бажо келтириб, ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди.