Янги узилган анор учун янги стандарт
2017 йил 1 – январдан анорга оид янги стандарт жорий этилади (ГОСТ 27573-2013)
“Ўзстандарт” агентлигининг тегишли қарори билан Давлатлараро стандарт тасдиқланди ҳамда Давлат рўйхатига киритилди. Мазкур стандарт 2017 йил 1 январдан бошлаб тадбиқ этилади.
2016 йилда рўйхатга киритилган, стандартлаштириш бўйича меъёрий хужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан бизнинг сайтимизда жойлашган “Стандартларни амалга киритиш ва бекор қилиш қарорлари” саҳифасида танишишингиз мумкин.
Стандартлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” давлат корхонасига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А, тел: 249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.