Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада “Sharq ziyokori” va “New Law Express” нашриёт бирлашмалари 400 номдаги 1500 дан ортиқ китоблари билан қатнашди

Китоб - инсоннинг энг яхши дўсти, у кишини фикрлашга ундайди, тафаккур манбаини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган иштиёқ халқимизга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади.

Кўргазмадан ўрин олган китоблардан харид қилишда бир мунча ҳамёнбоплигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ярмаркада Агентлик Марказий аппарати, тизим ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, маънавият ўчоғи бўлган бадиий ҳамда илмий-оммабоп китоблардан ўзлари ва фарзандлари учун харид қилдилар.

Ходимларнинг маънавий интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, Она Ватан ва халқимизга муҳаббат, садоқат туйғуларини янада ошириш ва китоб мутолааси маданиятини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган китоб ярмаркаси мутахассислар қизиқишига бой бўлди.