Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллари ходимлари иштирокида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими масъул ходими Нодир Қудратов, вилоят Маънавият ва маърифат жамияти аъзоси Нигора Бобоярова ҳамда Самарқанд вилояти ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шоирахон Бердиёровалар таклиф этилди.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзбек тилининг кечаги куни, бугуни ва истиқболи, саводхонлик, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг давлат тилига закийлик ва масъулият билан ёндашиши зарурлиги , тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурч эканига эътибор қаратдилар.