Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ва бошқа бўлинмалар ҳамкорлигида “21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги” муносабати билан маърифий учрашув ташкил этилди.
Унга тилшунос олима, профессор Бибиш Муҳсиновна ва Бухоро Давлат Педагогика Университетининг доценти, филология фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмаси аъзоси Лайло Фрунзеевналар таклиф этилди.
Маърифий учрашувда юртимизда она тилимиз ўзининг хақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётгани, тилимиздаги ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳр-оқибат сўзларини бошқа тилларга айнан таржима қилиб бўлмаслиги, уларни фақат ўзбек тилида ифодалаш мумкинлиги эътироф қилинди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар тил маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қаноти эканлиги, она тилимиз орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам эканлигимизни асло унутмаслигимиз лозимлиги, ўзбекона лутф, муомала, миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ эса она тилимиз маданиятининг калити эканлигини таъкидладилар.
Маърифий учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали раҳбари Улуғбек Бозоров филиалларда ҳужжатлар айланиши тўлиқ лотин алифбосида олиб борилиши, корхона ва ташкилотлар, юқори турувчи ташкилот билан айланадиган ҳужжатлар юритилишини фақат давлат тилида бўлаётганлигини маълумот ўрнида айтиб ўтди.