“Til-tur” лойиҳасининг навбатдаги учрашув Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди.
Унга кўра, иш юритиш, иш қоғозлари, пешлавҳалар, эълонлар, лаборатория ускуналари аннотациялари давлат тилида лотин алифбосида олиб борилиши эътироф этилди. Шу билан бирга, ҳар бир тизим ташкилоти филиали ўзи ходимлари билан алоҳида-алоҳида маънавий-маърифий соатлар ўтказиши бўйича тавсия берилди.
Филиалларда фаолият юритаётган бошқа миллат вакилларидан иборат ходимлар учун давлат тилини ўрганишни йўлга қўйиш, лотин алифбосини ўргатиш бўйича курслар ташкил этиш, ёши катта ходимларига ёш ходимлар бириктирилиб, лотин алифбосини ўргатиш ишларини йўлга қўйилгани ижобий самара бераётгани таъкидлади.
Самарқанд вилояти ҳудудий филиал масъуллари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги малака ошириш курсларида лотин алифбосига ўргатиш ишлари ташкил этилган.
Миллий метрология институти ҳамда UzTEST ДМ Самарқанд вилояти филиали Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган, филиал ходимлари институт томонидан ўтказиладиган давлат имтиҳонлари комиссияси раиси этиб тайинлашади, институт олимлари томонидан тайёрланадиган ўқув-услубий адабиётларга тақризчи ва масъул муҳаррир сифатида белгиланишади. Ташриф давомида ушбу институт талабалари UzTEST ДМда амалиёт ўташаётганликлари гувоҳи бўлинди ва уларга соҳа атамалари, меъёрий ҳужжатларини мукаммал ўзлаштиришлари бўйича тавсиялар берилди.