21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Агентлик томонидан эълон қилинган “Til-tur” рукни остида Жиззах ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича амалга оширилиаётган ишлар мониторинги олиб борилди.
Ҳудудий филиалларда маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилида иш юритиш бўйича масъуллар белгиланган. Филиалларда идоравий кутубхона, маънавият ва маърифат хонаси ташкил этилган. Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ҳар ўн беш кунда худудий бўлим томонидан янги келган китоблар билан ходимларни таништириш ишлари олиб борадилар. Ҳудудий филиаллар ходимлари ушбу китоларни зўр қизиқиш билан ўқийдилар.
Ўзбекистон Миллий метролология институти ҳудудий филиали Жиззах политехника институти билан ҳамкорлик ўрнатган. Филиал ходимлари томонидан ушбу олийгоҳ талабалари учун давлат тилида “Стандартлар ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш технологияси” мавзусида ўқув қўлланма тайёрлаб нашр қилишган алоҳида эътиборга молик. Бу ўқув қўлланма 5310900 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти бакалавр таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, илк бор соҳа бўйича иш ҳужжатларини давлат тилида тайёрлаш технологиялари ҳақида сўз юритилади.