Ўзбекистон Аккредитация марказида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторинг ишлари ўтказилди. Унда ҳужжатларини юритишда давлат тилига риоя қилиниши, барча иш юритиш ҳужжатлари ва турли бланкаларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказишни таъминлашга эътибор қаратилди.
Аккредитация соҳаси ўзига хос соҳа бўлиб, унга тегишли ҳужжатларда жуда кўп техник сўзлар кўп учрайди. Уларнинг ўзбек тилидаги муқобили эса ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Шу боис, ҳужжатлардаги аниқликка эътибор қаратиш ва шу билан бирга давлат тилига риоя қилиш ўта муҳим.
Шунинг учун марказ ходимлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асослари ва малака ошириш марказида таҳсил олдилар ва маҳсус сертификатга эга бўлдилар.
Марказ ходимлари орасида бошқа миллатга мансуб ходимлар билан ишлаш, марказ ходимларига лотин алифбосини ўргатиш масалалари бўйича ҳам суҳбат ўтказилди.
Аккредитация марказида “e-akkreditatsiya” ахборот тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш ҳамда аккредитация хизматларини тўлиқ автоматлаштириш мақсадида такомиллаштирилди. Муҳим, ушбу ахборот тизим тўлиқ давлат тилида яратилди. Мазкур ахборот тизимида “e-imzo” электрон калит орқали аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган субъектлар учун шахсий кабинет яратиш, аккредитация хизматлари нархини ҳисоблаш, аккредитацияга ариза тақдим этиш, аккредитация жараёнини мониторинг қилиш имкони яратилган. Шунингдек, тизим фойдаланувчилари давлат реестрига киритилган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органлари, уларнинг хизмат кўрсатиш соҳалари ва техник имкониятлари тўғрисида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.
Мониторинг натижасида иш блнаклари, меъёрий ҳужжатларни тўлиқ давлат тилида бўлишини таъминлаш, ахборот бурчакларидаги маълумотлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши кераклиги ва маънавият ва маърифат хонаси ва идоравий кутубхона ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.