"Tashkent Tobacco" масъулияти чекланган жамияти Cerulen SM450 тамаки маҳсулоти таркибидаги никотин миқдорини аниқлайдиган ускунасини “UzTest” марказига топширди.
Бу Марказий Осиёдаги биринчи ушбу турдаги ускуна бўлиб, унинг ёрдамида тамаки ва никотин маҳсулотларининг "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламенти"га ва Ўзбекистон Республикаси "Таркибида никотин мавжуд маҳсулотлар ва қиздирилган тамаки маҳсулотлар стандарти"га мувофиқ ҳисобланди.
Таркибида никотин мавжуд ва тамаки маҳсулотларини мустақил экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси учун ҳам, бошқа мамлакатлар учун ҳам сертификатлаш базасини кенгайтиради, шунингдек, таркибида тамаки бўлган маҳсулотларни ўрганиш бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок этиш имкониятини беради. Маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар эндиликда мувофиқлик сертификатларини олиш учун "УзТест" марказига мурожаат қилишлари мумкин.
- Замонавий асбоб-ускуналарни тақдим этиш - бу мамлакатимиз илмий-техник ва сертификатлаштириш базасини ривожлантиришга қўшган ҳиссамиз ва сармоямиздир, бу юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга оширилди. Шунингдек, бу юқори сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни олиши керак бўлган мижозлар олдидаги компаниянинг корпоратив жавобгарлигининг бир қисмидир. Ушбу ускуна ёрдамида ноқонуний ва қалбаки маҳсулотларнинг маҳаллий бозорда сотилишига қарши курашда ёрдам беради - дейди "Tashkent Tobacco" МЧЖ вакили A.Гаджиев.
Учрашув сўнгида ҳар икки ташкилот ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.