Агентлик ҳузуридаги Департамент ва Ўзбекистон миллий метрология институти Жиззах вилояти масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қурилиш ташкилотларини халқаро даражадаги ИСО сертификатлари билан таъминлаш, уларнинг баҳолаш меъзонларини инобатга олган ҳолда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах шаҳрининг Саноат -«Б» ҳудудида жойлашган «ЖИЗЗАХ МАХСУСТУЗАТИШ СОЗЛАШ» корхонасида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган корхонага халқаро даражадаги стандартлари жорий этилиб, Корея давлатининг «ГCЭРТИ Cо., Лтд.» халқаро сертификатлаштириш ташкилоти томонидан сертификатланиши бўйича ёрдам кўрсатилди ва уларга (Интеграллашган менежмент тизими) ИСО 9001, 14001, 45001 сертификатлари топширилди.