«Global G.A.P.» — қишлоқ хўжалигининг сифатини яхшилаш ва замонавий қишлоқ хўжалигининг эҳтиёжларини қондириш учун Европа стандартлари ва Iso 65 кўрсатмаларига мувофиқ яратилган. Ушбу стандарт бугунги кунда дунёда энг кўп ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги стандартидир.
Сурхондарё вилоятидаги «Сариосиё мева-сабзавот агрофирмаси» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳам «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси Сурхондарё филиали Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ҳамда Сифат тизимларини жорий қилиш бўлими мутахассислари кўмагида мазкур халқаро «Global G.A.P.» сертификатига эга бўлди.