Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида 21 октябрь – Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш доирасида Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиалларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъуллари, матбуот котиблари учун онлайн семинар ташкил этилди.

Семинар мавзуси маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши таъминлаш, Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия қилинди.

Шунингдек, ойлик доирасида Агентликда ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун «Фарзандларимизга китоб совға қилайлик» номли китоб ярмаркасини ташкил қилиш, ярмаркада тизим ташкилотлари ходимлари ва оилалари билан иштирок этишлари, худди шундай тадбирларни ҳудудий филиалларда ҳам ташкил этилиши бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбек тили байрами муносабати билан «Энг намунали тизим ташкилоти» ёки «Энг намунали ҳудудий филиал» номинацияси бўйича маънавий-маърифий ишлар борасида энг яхши ютуқларга эришган тизим ташкилоти, ҳудудий филиалларни тақдирлаш масалалари ва ушбу танловга тайёргарлик кўриш ишлари кўриб чиқилди.