Агентлик ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бўлими томонидан қурилиш ташкилотларини халқаро даражадаги ИСО сертификатлари билан таъминлаш, уларнинг баҳолаш меъзонларини ушбу кўрсатгичларни инобатга олиб баҳолаш тўғрисидаги мезонларга кўра ишлар амалга оширилмоқда.

Қизилтепа туманининг «Ванғози» ҚФЙ ҳудудида жойлашган ва вилоятда кўплаб қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган «VANG‘OZI DAVRONI» корхонасида халқаро даражадаги стандартларни жорий этилиб, Словакия давлатининг “Astraia management” сертификатлаштириш ташкилоти томонидан сертификатланиши бўйича уларга (Интеграллашган менежмент тизими) ИСО 9001, 14001, 45001 сертификатлари топширилди.

Ушбу сертификатларга эга бўлган корхона ва ташкилотлар республикада жорий этилган ягона “қурилишда танловларни ўтказиш бўйича комиссия”га ҳужжат тақдим этиши ва белгиланган имтиёзга эга бўлишлари мумкин.