Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро Электротехника комиссияси Бош Ассамблеяси 85-йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда Электротехника ва энергия соҳасига оид халқаро стандартларни ишлаб чиқиш, уларнинг мамлакат экспорт салоҳияти ва миллий иқтисодиётини оширишдаги ўрни, техник қўмиталар фаолиятини ривожлантириш, стандарт соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалаларига этибор қаратилади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчихонаси ҳамкорлигида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги илк бора иштирок этди.
Учрашув доирасида илк бор агентлик вакиллари томонидан мамлакатимизда стандарт соҳасида олиб борилаётган ишлари юзасидан тақдимот қилинди. Юртимизда сўнги йилларда стандарт соҳасидаги ҳаракатлар ИEC ташкилоти раҳбарияти ва иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси