Ўзбекистон илмий-синов сифат нозарати маркази, Самарқанд филиали маъсуллари 1 октябрь – ўқитувчи - мураббийлар байрами муносабати билан соҳада узоқ йиллар фаолият юритиб ҳозирда нафақада бўлган устозларни хонодонида бўлдилар.
Учрашувда устозлар ўзларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида гапириб, бугунги кунда соҳадаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича тегишли тавсияларини бердилар.