Жаҳон бозорига йўл
“Ўзстандарт” агентлиги қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” Бюроси томонидан Республикамиздан илк маротаба экспорт қилишни режалаштирган ковул (каперсы) маҳсулоти учун Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти O’z DSt 2440:2012 “Консерваланган ковуллар, Техникавий шартлар” ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда мамлакатимизда ковул маҳсулотларини консервалаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга тақдим этилди. Бунинг натижасида ҳозирги кунда ушбу маҳсулотни дунёнинг 5 та ривожланган давлатларига (Испания, Италия, Буюк Британия, Франция, Греция) илк бор экспорти амалга ошириш имконияти яратилди.