Ҳаёт давомийлиги ёш авлод ва устозлар муносабатларида кўринади. Фарзандларга таълим ва тарбия берадиган меҳри дарё муаллимлар меҳнати доимо эътиборда.
Устоз бамисоли боғбон. Мураббий, бу-ахлоқ одоб, инсонийликдан сабоқ берувчи мўътабар зот. У ёш авлодга илм-фан асосларини ўргатиб, уларни замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишилари қилиб вояга етказадилар.
1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида Агентлик ҳузуридаги Департамент, Ўзбекистон миллий метрология институти, ва “UzTest” маркази, Самарқанд филиалларида соҳада кўп йиллар намунали меҳнат қилган устоз мураббийлар таклиф қилиниб, “Устоз қадри” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёш мутахассислар ва устоз-мураббийлар учрашуви ташкил этилиб, устозлар томонидан бой тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда мутахассисларга ўгит ва насиҳат, тавсиялар берилди. Тадбир якунида устоз-мураббийларга қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди.