Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва Ҳалқаро савдо маркази томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27-29 сентябрь кунлари мувофиқликни баҳолаш ходимлари учун «ISO/IEC 17043 стандарти. Мувофиқликни баҳолаш. Синов лабораториялар имкониятларини синовдан ўтказиш учун асосий талаблар» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

100дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мувофиқликни баҳолаш ходимлари иштирок этган ўқув семинарда Халқаро эксперт Константинос Афанасиадис (Греция) томонидан ISO/IEC 17043 стандартидаги мавжуд талаблар бўйича билим ва кўникмалар берилди.

Шу билан бирга мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу соҳада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди. Ўқув семинари давомида Жаҳон савдо ташкилотининг ҳозирги кундаги фаолияти, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда стандартлар, техник регламентларнинг ўрни ва роли бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

 

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси