Латвия Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Рейнис Трокш Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бўлди.
Учрашувда стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, кадрлар тайёрлаш, грантлар ва техник кўмакларни жалб этиш соҳаларидаги алоқаларини фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, суҳбат давомида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутувчи Global GAP, CE маркировкасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.