Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан:
- Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади;
- Охирги 12 ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2021 йил 31 декабргача тўхтатилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.
Ушбу фармон мазмун мохияти ва cтандартларнинг давлат ялпи ички маҳсулоти ўсиши ҳамда ташқи савдо айланмасига ижобий таъсирини қамровли тушинтириш мақсадида жорий йилнинг 18 cентябрь куни мувофиқликни бахолаш сохасида фаолият юритувчи идоралар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбирда давомида фармон мазмун моҳияти, Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлигига қўйилган вазифалар, топшириқлар тушунтитилди, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.
Халқаро хамкорлик бошқармаси