Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директорининг маслаҳатчиси Агентлик тизим ташкилотларининг Андижон вилояти ҳудудий филиалларида бўлиб, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни  бартараф этиш юзасидан мониторинг ишларини олиб борди.

Ўрганишларда бинолардаги пешлавҳалар, тарғибот материалларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан  тавсиялар берилди.

Агентлик тизимида давлат тилининг қўлланишини кенгайтириш, уларнинг кундалик фаолиятида давлат тилидан тўғри ва тўлиқ фойдаланиш, 2021 йил 1 август кунига қадар барча иш юритиш ҳужжатлари ва турли бланкаларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказишни босқичма-босқич таъминлаш бўйича тизим ташкилотларининг ҳудудий филиалларида иш ҳужжатлари ва расмий бланкалар лотин ёзувида расмийлаштирилиши ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳудудий филиаллардаги иш ҳужжатлари ва расмий бланкалар, шунингдек, юқори турувчи ташкилотлардан келадиган хатлар ҳамда ёзишмалар тўлиқ давлат тилида амалга оширилган бўлсада, матнларда имло қоидаларига риоя қилинмаганлиги, хатоликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари мавжуд.

Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.