Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 37 та техник регламентларини юртимизда қабул қилиниши юзасидан масъул вазирлик ва идоралардан мутахассислар иштирокида регламентларни қабул қилиниш ишларини жадаллаштириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Ушрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг техник регламентларига Адлия вазирлигидан Ҳуқуқий экспертиза хулосасида берилган таклиф ва эътирозларини бартараф этган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан маълумотлар берилди.
Йиғилишда иштирок этган масъул идора вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиши билан бирга, ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам бердилар.