Маърифатпарвар боболаримиз таъбири билан айтганда «Дунё иморатлари ичида энг муқаддаси мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг мўътабари бу ўқитувчилик-мураббийликдир»
Ёшимиз, касби-коримиздан қатъий назар бизга таълим ва тарбия берган, ҳаёт сабоқларини ўргатган устозлар олдида ўзимизни маънавий қарздор ҳисоблаймиз. Дарҳақиқат, устозларнинг қимматли ўгитлари ёшлар учун ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.
Ҳар йили 1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши муаллим ва устозларга кўрсатиб келинаётган ҳурматнинг ёрқин намунаси дейиш мумкин.
Байрам арафасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида «Устозга эҳтиром» деб номланган маърифий учрашув ташкил этилди. Учрашувда узоқ йиллар метрология бўлимида самарали фаолият кўрсатган Вайсқул Ондаевни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, шогирдлари томонидан эҳтиром кўрсатилди.
Маърифий учрашувда устоз Ондаев Вайсқул Собирович кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорчилик билдириб, ёшларга замонавий ёндашувлар асосида меҳнат қилиб, тизим фаолиятини янада ривожлантиришда омад тилади.