Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда “UzTest” маркази Самарқанд худудий филиали билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги маҳаллий экпортер корхоналарида соҳа янгиликлари юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, ўрганишлар жараёнида “Sabzavotnavurug'lari”, “Aziya Metall Prof” корхоналарида халқаро ISO, стандартларни жорий этиш ҳамда халқаро сертификатларни олиш, экспортер корхоналарга берилган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.