Россия Федерациясининг “Росстандарт” федерал агентлиги билан Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасидаги ҳалкаро ҳамкорлик дастури доирасида соҳа мутахассислари учун онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

 

Россия стандартлар институти бош директор маслаҳатчилари Юрий Иванович Бутырев ва Будкин Юрий Валерьевич томонидан тингловчиларга стандартларни ишлаб чиқишда ва миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришда техник қўмиталарнинг ўрни, cтандартларнинг давлат ялпи ички маҳсулоти ўсиши ва ташқи савдо айланмасига ижобий таъсирини баҳолаш, техник жихатдан тартибга солишда давлат назорати механизмлари, Россиянинг стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси бўйича билим ва кўникмалар берилди.

 

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга муфассал жавоб берилди.

Тадбир якунига кўрастандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси