Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошланғич ташкилоти ўз сафига 500 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштириб, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларда комил инсон фазилатларини тарбиялаш, дунёқарашини бунёдкор ғоялар билан озиқлантириш, интеллектуал мулкка эгалик туйғусини шакллантириш, ташаббус ва янгиликларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Бугун Агентлик Бош директорининг тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан учрашувида Ёшлар етакчиси сайланди. Шуниндек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Агентлик бошланғич ташкилоти Кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди. Унга Кенгашнинг 5 нафар аъзоси, яъни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ёшлар етакчиси, Ёшлар етакчисининг биринчи ўринбосари, Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш йўналиши етакчиси, Ёшлар етакчисининг маънавий маърифий ишлар, туризм бўйича ўринбосари, Спорт, саломатлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш йўналиши етакчиси жамланди.
Учрашувда тизимда фаолият юритаётган ёшларининг ўзларининг креатив таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Жумладан, барча ёшлар ўртасида ўзаро ҳурмат, аҳиллик, хорижлик ёш ҳамкорлар билан амалий ва самарали алоқалар ўрнатиш мақсадида чет тилларини мукаммал ўрганиш, турли мусобақалар ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича қизиқарли таклифлар билдирдилар.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Агентликдаги бошланғич ташкилоти қошида “Метрологлар” театр, “Қувноқлар ва зукколар”, “Ватанпарвар”, “Мунозара” клублари ташкил этишга келишиб олинди.