Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Турк стандартлари институти билан ҳамкорликда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг раҳбар ва масъул ходимлари, профессор-ўқитувчиларига «Халқаро ISO 9001 сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш» бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди.
Ўқув курсида сифат менежменти тизимини университетга босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ISO 9001 халқаро сертификатини олиш тартиби, ISO 9001 cтандартини қўллашнинг аҳамияти ва афзалликлари тўғрисида тўхталинди.
Давра суҳбати жараёнида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ISO 9001:2015 “Сифат менеджмент тизими” халқаро стандарти жорий қилиниши ва унинг халқаро даражада сертификатлаштирилиши таълим сифатининг сезиларли ошиши ва халқаро рейтинг олишидаги муҳим қадам бўлиши таъкидланди.