Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш Департаменти ва “ЎзТест”нинг коррупцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё ва Жиззах вилояти прокуратуралари масъул ходимлари иштирокида тизим ташкилотлари ходимлари учун "Коррупция ривожланишимизга тўсиқ" мавзусида профилактика тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупция ҳуқуқбузарликлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари, коррупциянинг оқибатлари, Агентлик тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Ҳар бир ходим билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикрлари тингланди.