Ўзбекистон стандартлар институтида, жорий йилнинг 9 сентябрь куни янги изоҳли луғатни ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда “Стандартлаштириш соҳасида халқаро атамалар билан уйғунлашган давлат тилидаги атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати”нинг янги таҳрир асосида яратиш масаласи кўриб чиқилди. Мутахассислар бу борада амалга оширилаётган ишлар, кўзда тутилган режалар ва юзага келаётган муаммоли ҳолатлар, уларнинг ечими борасида мулоҳаза юритдилар. Ушбу соҳада мукаммал изоҳли луғатни яратиш бўйича келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар батафсил келишиб олинди.
Йиғилишда Институтнинг етакчи мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича бош директор маслаҳатчиси Н. Мамадалиева иштирок этди.