Савдо тарозиларининг аниқлиги тўғрисида
Ҳар биримиз деярли ҳар куни камида бир бор харид амалга оширамиз. Бу жараёнларда эса оммалашган савдо тарозилари асосида харид амалга оширилади. Ўринли савол туғиладики ушбу тарозилар хатоликка эгами? Агарда хатоликка эга бўлса қанчага рухсат этилади?
Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг уйғунлашган стандарти
ГОСТ OIML R 76-1 – 2011 меъёрий ҳужжатига кўра қиёслаш бўлинма қиймати 10 грамм бўлган тарозилар учун рухсат этилган хатолик қуйидагича:
0 дан 5 kg гача оғирликда - 10 g;
5 kg дан 20 kg гача оғирликда - 20 g;
20 kg дан юқори оғирликда - 30 g.
Ўзбекистон Республикаси “Метрология”тўғрисидаги қонунининг 7-, 14-, 17-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунининг 8-моддасига хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан савдо-сотиқда қўлланиладиган тарозилар давлат метрологик текширувидан ўтган ва тегишли сертификатга эга бўлиши лозим.
Ушбу тарозилар Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситаларининг давлат реестирига киритилган бўлиши керак. Давлат реестирига киритилган ўлчаш воситалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин http://www.standart.uz/cyrl/page/view?id=29