Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйи муносабати билан Агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» ғоясини ўзида мужассам этган маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Навоий Давлат педагогика институти доценти, филология фанлари фалсафа доктори Насиба Турсунова ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Шойим Шерназар иштирок этдилар.
Учрашувда Мустақиллик олий неъмат эканлиги, уни қадрига етиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, «Тарих ва мустақил Ўзбекистон» мавзусида педагогика институти доценти Н.Турсунова ва шоир Шойим Шерназар табрик ва шеърлари билан иштирокчиларни хурсанд қилдилар.