Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоят мусиқали драма театрида Агентликнинг ҳудудий филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун маърифий учрашувлар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, вилоят мусиқали драма ва комедия театрининг бош режиссёри ва актёри Убайдулло Омон ва ушбу театрнинг актёрлари билан яқиндан танишувлар ўтказилди.

Ходимларга Бухоро вилоят мусиқали драма ва комедия театрининг ишга тушганлигига 92 йил тўлганлиги, ушбу даргоҳда кўплаб машҳур санъат дарғалари Олим Хўжаев, Раззоқ Ҳамроев, Саттор Ярашев, Бахтиёр Ихтиёров, Теша Мўминовлар фаолият бошлаганликлари юзасидан маълумотлар берилди.

Шундан сўнг иштирокчиларга «Хорижлик келин ёки Бухороча тўй қиламан» деб номланган спектакл намойиш қилинди.

Байрам арафасидаги бундай қизиқарли учрашув ходимлар қалбида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.