Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ҳам саноқли кунлар қолди. Тарих учун қисқа саналган ушбу йиллар халқимиз учун ниҳоятда қадрли. Барча соҳалардаги ислоҳотлар ўзгариш ва янгиланишлар ўзига хос тажриба мактаби.
Бугун «Ўзбекистон Миллий Метрология Институти» Давлат Муассасаси Чирчиқ филиали ходимлари ва “Уз Тест маркази» Чирчиқ филиали ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва Фаровон яшайлик» шиори остида байрам тадбири уюштирилди.
Тадбирга Чирчиқ шаҳар Ҳокимлигининг Республика Маънавият ва Маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Тураева Муяссар Исмаиловна ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Эргашева Дилфуза Комолжоновна таклиф қилинди.
Филиал раҳбари Даминов Акбаржон Алижонович барчани шундай шонли байрам билан табриклаб, сўнги йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида таъкидлаб ўтди. «Янги Ўзбекистонда эркин ва Фаровон яшайлик» деган эзгу ғоя нақадар чуқур мазмун моҳиятга эга эканлиги, юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқлар, ёшларга берилаётган ажойиб имкониятлар қолаверса тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда бугунги кунда ҳаётимизда маънавиятнинг ўрни не чоғлик муҳим эканлиги ҳақида сўз борди.
Тадбирга Чирчиқ шаҳар Ҳокимлигининг Республика Маънавият ва Маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Тураева Муяссар Исмаиловна сўзга чиқиб мавзу юзасидан ўз маърузаларини ўқиди. Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан аниқ мисоллар келтирди. Кейинги беш йилда амалга оширилган бунёдкорлик ва қурилиш ишлари жадал суратда тус олаётганлигини ҳокимият вакиллари қувонч билан тилга олди. Тадбир давомида байрамона кайфият улашиш мақсадида Эргашева Дилфуза Чирчиқ шаҳрида бўлаётган янгиликлардан филиал ходимларини бохабар қилди. Ҳамда келгусида ўтказиладиган учрашув ва байрамлар тўғрисига келишиб олинди. Ҳодимлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Тадбир давомида байрамона кайфият иштирокчиларни тарк этмади. Миллий гʼурур ва фахрни ҳис қилган ҳолда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан барча ходимлар бир бирларини чин дилдан табриклаган ҳолда байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўз якунини топди.