Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Учрашувда Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан агентликнинг бир гуруҳ ходимлар эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, агентлик тизим ташкилотларида самарали фаолият олиб бораётган яна бир гуруҳ ходимлар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундай эътироф ва эътибор ходимларга янгича куч ва ғайрат бағишлаши билан бирга, меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларни мукофотлар билан муборакбод этамиз!