Ўзбекистон миллий метрология институти Хоразм филиали томонидан ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Президентимизнинг соҳага оид янги Фармонида Ўзбекистон миллий метрология институти олдига ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришда корхоналарга услубий ва амалий кўмак кўрсатиш юзасидан вазифа белгилаб берилган эди.
Институтда тадбиркорга кўмак тамойили асосида жойларга чиққан ҳолда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаётган ўлчаш воситалари, синов лабораторияларидаги мавжуд замонавий ускуналар ёрдамида сайёр хизмат кўрсатиш метрологик текширувни амалга ошириб келаяпмиз",- дейди тадбирда сўзга чиққан ЎзММИ директори ўринбосари Маъруфжон Жалилов.
Тадбир давомида тадбиркорлар фаолияти давомида учраётган муаммолар хақида тўхталиб ўтдилар.
Хусусан, қурилиш маҳсулотлари елим, шпаклёвка, буёқ ишлаб чиқарувчи "Мубина-Нигина" корхонаси раҳбари Т. Сапаев томонидан, ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш учун корхонада маблағ етарли эмаслиги сабабли, мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилди. Мурожаатга асосан институтнинг Хоразм филиали томонидан истисно тариқасида корхонага тегишли ўлчаш воситаларини шу куннинг ўзида метрологик текширувдан ўтказиб берилишини билдирдилар.