Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари, ҳудудий филиалларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Миллий метрология институти, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг Андижон вилояти ҳудудий филиаллари томонидан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон: эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Андижон вилояти ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёзувчи ва шоирлар С.Қосимов ва Б.Фидоий, Андижондаги Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқитувчиси Ш.Хамидова иштирок этиб, тадбирга байрамона кайфият улашдилар. Ижодкорлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб эшиттирдилар.

Давра суҳбатига ҳар учала филиалда аввал ишлаб кетган фахрийлари таклиф қилинган бўлиб, улар ёшларга соҳани ривожлантириш учун сидқидилдан меҳнат қилиш, ўз устида ишлаш, фидоий ва масъулиятли бўлиш кераклиги ҳақида гапирдилар. Жумладан, филиалда кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда қарилик гаштини сураётган фахрий сўзга чиқиб, соҳада маънавий-маърифий, давлат тилида иш юритиш, лотин алифбосига босқичма босқич ўтиш бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаб, ўзлари ишлаган вақтда ўзбек тилига муносабат ҳақида ҳам тўхтилди. Фахрийнинг қайд этишича, шундай вақтлар бўлган эканки, ўзбек тилида бирор хат тайёрланса ҳатто раҳбарга имзога ҳам киритилмаган экан ва рус тилида тайёрланиши талаб қилинапр экан. Оқибатда соҳага давлат тилини қўллаш сустлашиб, кўплаб атамалар йўқолиб борган ёки ушба атамаларни ўхбек тилида қўллаш масаласи кун тартибидан тушиб қолган.

Бундан ташқари, филиал раҳбарлари жамоаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, давлат тилида иш юритишга тўлиқ ўтилганлиги ҳақида ҳам мисоллар билан гапирдилар.

Таъкидлаш лозим, давра суҳбатининг амалий натижаси сифатида филиаллар ходимларини лотин алифбосига ўргатиш ҳамда жамоада фаолият юритадиган бошқа ммллат вакилларини давлат тилида иш юритишга ўқитиш бўйича Муҳаммад Юсуф номидаги ижодкор мактаби она тили ва адабиёти ўқитувчиларини жалб этишга келишиб олинди.