Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тизим ташкилотларининг ҳудудий филиалларида тизимли равишда ўрганишлар олиб борилади.

Худди шундай ўрганиш Ўзбекистон миллий метрология институти Қўқон филиалида ўтказилди. Таъкидлаш лозим, Агентлик, тизим ташкилотлари, уларнинг ҳудудий филиалларида ушбу йўналишда ижобий ишлар амалга оширилган, давлат тилида иш юритишга тўлиқ ўтилган, бугунги кунда лотин алифбосида иш юритишни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Шунингдек, э-метрология дастурини давлат тилида ишлаш жараёни мурожаатчи иштирокида намойиш этилди.