Ўзбекистон миллий метрология институти Қўқон филиалида куни кеча Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва институтнинг масъуллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бош директор маслаҳатчиси иштирокчиларга мустақилликнинг нақадар буюк неъматлиги, мустақилликка эришиш йўлида кечган курашлар ва у берган имкониятлар тўғрисида батафсил тушунтириб берди.
Тадбирда шунингдек, Қўқон Давлат педагогика институти Масофавий таълим кафедраси катта ўқитувчиси А.Обидова ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу ғояни кенг тарғиб қилиш бўйича маъруза қилди.