Ўзбекистон Республикасининг Латвия давлатидаги элчихонаси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида маҳаллий фермер хўжаликлари, ишлаб чиқарувчилар ва соҳа мутахассислари учун онлайн семинар ташкил қилинди.
Учрашувда GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Россия минтақаси координатори Эдита Страздина иштирок этди.
Ўтказилган семинарда мамлакатимизда GLOBALG.A.P. ва Organic стандартларни жорий этиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб қувватлаш, уларга GLOBALG.A.P ва Organic ҳалқаро стандартини жорий этиш, сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини ўтказиш, GLOBALG.A.P. ташкилотига аъзо техник қўмиталар фаолиятини тубдан яхшилаш, миллий кадрлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.
Мамлакатимизда 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади, мева-сабзавот маҳсулотлари инсон саломатлиги учун зарур бўлган турли биологик моддалар ва микроэлементларга бойлиги жиҳатидан дунёда етакчи ўринда туради.
Халқаро экспертнинг фикрича, минтақадаги мева-сабзавот маҳсулотлар мазали ва сервитаминлигини инобатга олиб, маркетинг соҳасини ҳам ривожлантиришга эътибор қаратиш, шу билан жаҳон бозоридаги талабларни ўрган ҳолда гуллар ва декоратив ўсимликлар, чорва ва паррандачилик, аква экинлар ва балиқчилик сохаларига хам Global G.A.P. халқаро стандартини жорий этиш ва бу мамлакат экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси