Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Савдо-саноатпалатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Наманган филиали ҳамкорлигида «SAIDBEK-MUHAYYO SAVDO» ва «PURE MAKS TRADE» корхоналарига ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан тақдим қилинган халқаро ISO 9001 сертификати ва СЕ маркировкаси топширилди.

ISO 9001 – харидорларнинг юқори сифатли маҳсулот
ва хизматлардан фойдаланаётганини кафолатласа, СЕ маркировкаси- маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган махсус белги бўлиб, маҳсулот Европа Иттифоқи директиваларининг муҳим талабларига ва уйғунлаштирилган стандартларига мос келишини ва маҳсулотнинг мувофиқликни баҳолаш тартибидан ўтганлигини тасдиқлайди. Идоралар белгиси эса маҳсулот истеъмолчиларнинг соғлиғи учун зарарли эмаслигини кўрсатади.

Ушбу ҳалқаро мувофиқликни баҳоловчи ҳужжатлар маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига амал қилинишига бўлган ишончни ифодалайди. GSP+дастури талабларини бажаришда амалий ёрдам беради.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маҳаллий корхоналар фаолиятини ривожлантириш учун халқаро стандартларни жорий этиш орқали иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамрашга ҳамда истеъмолчилари ҳар куни фойдаланадиган маҳсулот ва хизматларда ўз ифодасини топишга интилмоқда.

«SAIDBEK-MUHAYYO SAVDO» ва «PURE MAKS TRADE» корхоналарида йиллар давомида мутахассисларнинг тинимсиз меҳнати, маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари орқали бугун ушбу натижага эришилди. Эндиликда мазкур корхоналар Ўзбекистонда ўз фаолиятида халқаро ISO 9001 сертификати ва СЕ маркировкаси эга навбатдаги корхонага айланди.

 


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси