Учрашувда таъкидланганидек, Агентлик ва тизим ташкилотларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида эксперт гуруҳи ташкил этилгани таъкидланди.

Эксперт гуруҳи Агентлик тизимида барча турдаги ҳужжатларнииг давлат тилида юритилишини ўрганиш, маънавият ва маърифат хоналари ташкил этилганлиги, маънавият ва маърифат соатлари, хотин-қизлар билан тизимли ишлашнинг йўлга қўйилганлигини таҳлил этиш, ходимларнинг касб этикаси, муомала маданиятига риоя этилишига, устоз-шогирд тизими асосида ишни ташкил этилганлигига эътибор каратиш вазифалари билан шуғулланиши маълумот сифатида айтилди.

Шунингдек, тизимда яратилган дастурий таъминотларни ягона сертификатлаш ва стандартлаштириш хизматини жорий этишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ишлаш, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш Концепциясидан фойдаланган ҳолда малака ошириш тизимида давлат тилида иш юритишга оид ўқув-услубий дарсларни ташкил этиш, Халқаро стандартларнинг қабул қилиниши жараёнида уларнинг давлат тилига сифатли таржима қилиш ишларини чуқурлаштириш вазифалари белгилаб олингани, стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилалаш тўлиқ якунланиши белгилаб қўйилганЯъни стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилаш, стандартларни давлат тилига таржима қилиш ишларини жадаллаштириш ва 2022 йил 31 декабригача қадар якунлаш белгилаб қўйилгани маълум қилинди.

 Метрология соҳасида аҳолига маиший ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказишда янги тизим ишга туширилди. Такомиллаштирилган стандартлаштириш йўналиши бўйича standart.uz ахборот тизими ишга туширилиб, стандартлардан қоғоз шаклидан электрон шаклда фойдаланиш тизими жорий қилиниб, 24066 та стандартлардан, шу жумладан давлат тилидаги стандартлардан ҳам бепул интерактив равишда фойдаланиш йўлга қўйилди.

  • 2021 йилнинг 6 ойи давомида Агентлик тизимидаги “UzTest” ДУК томонидан  9276 та мувофиқлик сертификатлари, синов лабораториялари томонидан  29251 та синов баённомалари ҳамда иш юритишдаги барча ҳужжатларнинг давлат тилида расмийлаштирилишига эришилди;
  • жорий йилнинг ўтган даврида 297 043 дона ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилиб, давлат тилида хулоса берилди.
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг 114 248 та мурожаатларига асосан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) қиёслаш ишлари амалга оширилиб, давлат тилида ҳисоблагичлар сертификати берилди

- ўлчаш воситаларининг метрологик текшируви натижалари ва тасдиқланган турини тан олиш бўйича 66 дона сертификатлар давлат тилида расмийлаштирилди.

- шунингдек, турини тасдиқлаш мақсадида 15 турдаги ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилди. Аккредитация маркази томонидан фаолият юритаётган жами 598 та мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитация гувоҳномалари тўлиқ давлат тилида расмийлаштирилди;

- Департамент томонидан 236 та буйруқлар, 21 та давлат назорати ҳужжатлари тўлиқ давлат тилида расмийлаштирилди;

- Стандартлар институти томонидан 14 та давлат стандарти ишлаб чиқилди, 756 та халқаро стандартлар давлат тилига таржима қилинди, шунингдек, барча ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилди.

- Агентлик тизим ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари лабораторияларида мавжуд асбоб-ускуналарнинг ҳар бирига ушбу ускунанинг қисқача аннотациялари ҳам давлат тилида лотин алифбосида ёзиб осиб қўйилди.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида хизматларни тўлиқ автоматлаштиришни назарда тутувчи комплекс ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш ишлари олиб борилиши натижасида барча сертификат, гувоҳнома ва баённомалар давлат тилида лотин алифбосида тақдим этилади.

- Агентлик ва Миллий метрология институти расмий веб-сайтларида “Атамалар изоҳли луғати” деган блок очилиб, мунтазам равишда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаси атамаларини бериб бориш йўлга қўйилди.

 Журналистлар мазкур маълумотлар юзасидан ўзларининг саволларига жавоб олдилар.