Ўрганишлар давомида кармана туманидаги “LOLA KARMANA” корхонасида 2 турдаги цемент сотилаётганли маълум бўлди.

Ўрганиш вақтида ПЦ 400-Д20 цемент маҳсулотига тегиш бўлган сифат гувоҳномаси ёки маҳсулотни сифатини тасдиқловчи бирор ҳужжат сотувчи томонидан тақдим этилмади.

ЦЕМ II/А –К (П-И) 32,5 Н маркали цемент маҳсулотига тегишли юк хати билан келган, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат гувоҳномалари мавжуд.

Ўрганилган 2 турдаги цемент маҳсулоти қоплари тамғасида “Qizilqumsement” АЖ томонидан ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.

Жамиятда цемент маҳсулотларини сақлашга оид меъерий ҳужжатлар мавжуд эмас, қўлланилаётган 1-дона 150 kq электрон тарози қиёсланмаган.

Ўрганиш вақтида цемент маҳсулотини сақлашга доир меъерий ҳужжатлар талабларини ўрганиб чиқиш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича мутасаддиларга тушунтиришлар берилди.