Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистон - янги Ренессанс сари” мавзусида онлайн тарзда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий Университети доценти, фалсафа доктори Ж.Юсубов иштирок этиб мавзу юзасидан маъруза қилди. Шунингдек тадбир давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ва унда олдимизга қўйилган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаси, Ренесанс даврларининг мазмун- моҳияти, Ўзбекистоннинг сўнгги 5 йил мобайнида эришган ютуқлари ҳақида сўз юритилди.

Маърифий учрашувда агентлик бошқарма бошлиқлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиб, мавзу бўйича маърузачига ўзларининг қизиқтирган саволларини бердилар.