Ташқи ишлар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Латвия давлатидаги элчихонаси ҳамкорлигида маҳаллий фермер хужаликлари ва ишлаб чикарувчиларни кўллаб-қувватлаш максадида, GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Россия минтақаси координатори Эдита Страздина иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.
Маълумот учун: “Global G.A.P” - бутун дунё бўйлаб қишлок хўжалиги маҳсулотларини ихтиёрий сертификатлаш талабларини белгилайдиган мустақил ташкилот. У қишлоқ хўжалиги амалиётида қўллаш учун энг яхши стандартларни ишлаб чиқади. Сертификатлаш тартиби озуқа ёки уруғлик етиштириш жараёнидан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналарида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини қамраб олади.
Учрашувда Э.Страздина сўнги йилларда Ўзбекистонда органик
ва “Global G.A.P” стандартлари талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда сезиларли ютуқларга эришаётгани, кишлок хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб, Ҳукуматининг экспорт географиясини кенгайтириш, органик ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлик фойдаланиш соҳасидаги қарорларини ижобий баҳолади.
Халқаро эксперт Э.Страздина жорий йил 17-27 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб, маҳаллий фермер хўжаликлари ва ишлаб чикарувчилар учун бир қатор тренинглар ўтказишини маълум қилди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси