Агентликнинг Жиззах вилояти ҳудудий филиал масъуллари томонидан барча саноат корхоналари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Маълумки вилоятдаги "Жиззах Кентекс" корхонасида ҳозирги кунда ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, Россия, Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда.
Масъуллар мазкур ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, уларга маҳсулот сифатин ошириш, халқаро талаблар ва сифат тизимларини жорий этишнинг афзалликлари юзасидан маълумот бердилар.