Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида радиоэлектрон, электротехника саноати мамлакатимизнинг муҳим тармоқлардан бирига айланди.

Электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида замонавий маиший техника, жумладан, телевизор, кир ювиш машиналари, электр печь ва плиталар, светодиод лампалар ва турли хил ёритқичлар, шунингдек, кондиционер, совуткич ва газ плиталарининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Электротехника маҳсулотларини Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) экспертлари билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) талабларига мувофиқ стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC техник қўмиталари фаолият кўрсатиш, ушбу ташкилотга аъзо бўлиш ва аъзо давлатлар томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан масалалар кўриб чиқилди.

IEC Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиктирган барча саволларга IEC экспертлари томонидан батафсил жавоб олишди.

 


Халқаро муносабатлар бошқармаси