Ўзбекистон миллий метрология институти ва "UzTest" маркази Бекобод филиали маъсуллари иштирокида, Бекобод тумани ҳокимияти Инвистиция ва ташқи савдо бўлими билан ҳамкорликда ишаб чиқарувчи ва экспортер корхоналар билан учрашув ўтказилди.

Унда ишаб чиқарувчи ва экспортер корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сонли Фармони, ПҚ-5133-сонли Қарори Вазирлар Маҳкамаининг ВМ-175-сонли ва ВМ-826-сонли қарори мазмун моҳияти юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек учрашувда Маҳулотларни экспорт қилишда импортёр давлатнинг талабларини ўрганишда, мурожаатларига ўз вақтида сифатли амалий ёрдам бериш, уларни миллий ва халқаро стандартлар билан таъминлаш, сертификатлаштириш, маҳсулотларни синовдан ўтказиш ҳамда уларга тегишли бўлган ўлчаш воситаларини ўз вақтида метрологик текширувларни ўтказишда зарур имтиёзлар асосида ишни ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.